Шаввол ойида олти кун рўза тутиш ҳақида
Рамазондан кейин Шаввол ойида олти кун рўза тутиш бир даҳр рўзага тенг. "Даҳр"дан мурод бир йилдир. Рамазон ўн ойга, Шавволдан олти кун эса икки ойга тенгдир. Зеро, яхшиликлар ўн баробар кўпайтирилади.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Олти кунлик рўзани қазо рўзаларидан олдин тутиш жоиз. Чунки ким Рамазондан бирон кун рўзасини узр сабабли очган бўлса, гўёки уни тутгандек бўлади. Қолаверса, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу: "Ким Рамазон рўзасини тутса, сўнг унга Шавволдан олти кун рўзани эргаштирса, гўёки бир йил рўза тутгандек бўлади", деган сўзларига дохилдир. Қазо рўзалари унинг зиммасида қалаверади.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Олти кунлик рўза Шавволга чекланишининг мустаҳаблиги уни бошқа ойларда тутуш ҳам мустаҳаб эканини инкор қилмайди. Зотан, Шавволнинг зикр қилиниши (олти кунлик рўзага) шошилиш учундир. Имом Молик салафларнинг ушбу рўзага амал қилишганини инкор қилганида (олти кунлик рўзанинг фақат) Шавволгагина чекланишини назарда тутган.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Ният олимларнинг тижоратидир. Киши икки ажрга эга бўлиши учун Шавволдаги олти кунлик рўзани душанба ва тўлин ой кунларининг рўзаси кабиларга мувофиқ қилиши мустаҳабдир. Умар розияллоҳу анҳунинг қазо рўзалар билан нафл рўзаларни жамлаганлари ҳақида хабар собит бўлган.
Шайх Абдулазиз Тарифий
ليست هناك تعليقات:
إرسال تعليق