Гумондан ҳазар қилинг, гумон энг ёлғон сўздир... ҳадиси шарифдан.
Оллоҳ таолонинг Қуръони каримда ишлатган иборалари қисқа бўлишига қарамай жуда катта маъноларни ифодалашига ақл лол қолмай иложи йўқ. Йиллар мобайнида маъносини билиб, унга амал қилиб келган бир сатр оят ҳаётингизда бўлиб ўтган бир ҳодиса туфайли янги маъноларни ёки оятнинг ҳаёлингизга келмаган янги қирраларини кўз олдингизга қўяр экан. Шундай қилиб ҳаёт мобайнида янги-янги маъноларни кашф қилиб борар экансан киши.
Назаримизда оддий бўлиб кўринган, дилларимизнинг бир бурчагидан пишиб тилларга осонликча тўкиладиган бошқаларга нисбатан қилган ёмон гумонимиз ва унинг гуноҳ эканлиги кўпчилигимизнинг этиборидан четда қолмоқда. Оллоҳ таоло гумонни бекорга гуноҳ демади ҳар ҳолда.
Гумоннинг шаръий ҳукми ҳақида гапирмоқчи эмасман. Унинг ҳукмини барчамиз биламиз. Фақат бир ҳодиса туфайли гумоннинг нима учун гуноҳ эканлиги ва унга беэтибор бўлганимизда нима оқибатларга олиб бориши, қандай нохушликларга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида қалбимдан ўтган туйғу билан қоғоз қоралаб қўйгим келди холос. Кўпинча биз Оллоҳ таолонинг бир сатрлик оятининг ҳаётимизга таъсири қанчалар баракали ва самарали эканлигини унутамиз.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам “ҳазар қилинг, у энг катта ёлғондир...” деганларидаги ҳадисда гумон энг катта ёлғон эканлигини бу қадар равшан тушунмаган эканман.
Яқинда бир дўстим билан орамизда бир ҳодиса рўй берди. Оллоҳ ундан рози бўлсин очиқча келиб мен ҳаққимда қилган гумонлари, балки янаям чуқурроқ гумонлардан туғилган тушунчаси туфайли қандайдир қарорлар олганини айтиб қолди.
Илк бошда ўзимча Оллоҳ таоло гумонни гуноҳ деган бўлса, пайғамбаримиз ҳазар қил у энг ёлғон гап деган бўлсалар, лекин бир ўқимишли, йиллардир бу соҳада илм таҳсил қилган, ҳозирда ҳам изланишларида давом этаётган бир инсон қандай қилиб бу аҳволга тушди экан дедим. Ўша вақтда шариатнинг бу таълимотларини дўстим ҳам унутгандур, балки бошқа сабаби бордир, нима бўлганда ҳам у гумон собит бўлиб ўз исботини топгандан кейин муносабат билдириладиган поғонада туриб менга хитоб қилаётган эди.
Аввалига нима ҳақида гапираётганини тушунмадим. У орамиздаги баъзи воқеаларни менга санаб кетди. Ҳатто гумонлари таъсирида ўзи билмаган ҳолда –чунки қасддан қилишини ақл бовар қилмайди- тўҳмату бўҳтонларга ўтиб кетди. Жуда қизиқ аҳволда қолдим. Уни гумон шунчалар таъсири остига олган эдики, кўз олдимга жўшиб оқиб келаётган сел келди. У на менинг кўрсатаётган маъзиратим ёки гумон қилаётганлигини эслатишларим ва далилларим, умуман барча уринишим ҳаммаси худди сел уларни суриб кетаётган нарсаларга ўхшаб батамом таъсирсиз бўлиб қолди. Ҳатто ҳолат бир нуқтага тақалганида йиғлашимни ҳам кулишимни ҳам билмай қолдим, дўстимнинг менга ўтган замонларда бир-биримизга балки бирор хизматимиз сингган бўлса уларни пул билан ҳисоблашиб олайлик деган беўй таклифи бошимга тўқмоқ билан ургандай бўлди. Зўрға ўзимга келдим ва уни бирор нарса деб ранжитиб қўйишдан қўрқиб секин ажралишга ва суҳбатни бошқа бир замонда давом эттиришга қарор бердим. Узр айтиб секин ундан айрилдим.
Ҳайратлар ичида ўйга толдим, ўзимга ўзим агар гумон деган нарса бир аҳли илм, эси ҳуши жойида, ҳалол ҳаромни билган кишини душманона, важоҳат билан қаршингга чиқаришга қодир бўлса, жоҳил бир инсонлар орасиди арзимаган гумон қон тўкилишига олиб бориши ҳеч гап эмас эканлигига амин бўлдим.
Умар розиёллоҳу анҳудай бир зот Қуръондаги бир оятни расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг вафот этган кунларида, Абу Бакр ўқиб тушунтирганидан кейин бу оятни худди биринча марта ўқиётгандай бўлдим деганлари ақлимга келди. Менинг ҳам Оллоҳ таолонинг Бақара сурасида (... баъзи гумонлар гуноҳдир...) деган ояти каримаси кўз олдимга келди ва ўзимни худди бундан олдин бу оятни ўқимагандай ёки ўқисам ҳам том маънода тушунмагандай ҳис қилдим. Ўша вақт мен гумон бир инсонни қай даражада ўз таъсири остига ола олишини дўстимнинг ғазабли кўзларида, унинг юз мимикалари ва сўз оҳангларида кўрдим.
Ҳа, гумонларнинг баъзиси гуноҳдир... оятига келсак уни илк маротаба ўзим билган маънолардан янаям чуқурроқ бир маънода тушундим ва бу ҳолатдан қуйидаги бази дарсларни чиқардим:
1- Гумон анча-мунча инсонни чизиқдан чиқаришга қодир экан, чизиқдан чиққан одам маст киши мисоли ўзи хоҳламаган ва ҳис қилмаган ўта салбий бир муносабатларда ёндошиши оддий ҳол экан.
2- Дўст топиш қийин, уни йўқотиш жуда осон деганларидек, бир умрлик дўстлар орасига гумон осонликча ўз панжалари билан чанг солар ва уларнинг қалбларидан муқаддас дўстлик туйғуларини суғириб олишга қодир экан.
3- Гумон ақлга шунчалар парда солишга қодир эканки, унга қурбон бўлган кишининг кўз олдидан бу пардани ҳеч нарса, Умар розиёллоҳунинг анҳу “Биродаринг оғзидан чиққан бир сўзни яхшиликка йўйиш имконинг бўла туриб унга ёмон гумон қилма” деган сўзлари, ҳаттоки Оллоҳ номи билан қилинган қасамёд ҳам бу гумон олдида у пардани очишдан ожиз қолар экан.
4- Киши қанчалик илмли бўлишига қарамай у ҳам бундай оддий хатоларга осонгина тушиб қолиши табиий бир ҳол экан.
5- Гумон баъзан зулм,
6- Гумон баъзан ёлғон,
7- Гумон баъзан бўҳтон,
8- Гумон баъзан нафрат бўлар экан.
9- Гумон қалбдаги бир зулмат экан.
10- Гумон қилган инсон, -қалбида заррача инсофу иймон бўлса- пушаймонлик экан.
11- Гумон хўрлик экан.
12- Гумон оилалар орасиди сийлайи раҳмни парчалашга, жамият орасида тарқоқликни, қавмлар орасида душманчилик, қўйингки бутун бузғунчиликларга олиб борадиган масофанинг биринчи қадами бўлиши мумкин экан.
Оллоҳ таоло қалбларимизни гумон ва унга ўхшаган бошқа маънавий иллатлардан ўзи қўрисин.

Шамсиддин Абдулбосит ўғли.
ليست هناك تعليقات:
إرسال تعليق