السبت، 12 أكتوبر 2019

Оллоҳим бизларга Муҳаммад алайҳиссаломга ҳақиқий уммат бўлишимизни насиб эт!

Оллоҳим бизларга Муҳаммад алайҳиссаломга ҳақиқий уммат бўлишимизни насиб эт!
Шамсиддин Абдулбосит ўғли
арини қўйган.
Лондонда амалга оширган конференцияси мобайнида бу мавзу этирозона кўтарилиб, “нима учун Муҳаммадни биринчи ўринга қўйдинг” деган тортишувга сабаб бўлган.
Ўшанда қуйидаги жавоб билан хитоб қилган:
Муҳаммад 611- йилда Макканинг ўртасидан “мен Оллоҳнинг расулиман” деб элон қилди. Унга биринчи уч кишигина иймон келтирди, энг яқин дўсти, аёли ва бир ёш бола! 1400 йил ўтди унга миллиардларча инсон иймон келтирган ва бу сон тобора ортмоқда. У бир ёлғончи бўлиши мумкин эмас, чунки бир ёлғон 14 аср давом этиши мумкин эмас. Бир миллиард инсонни эса аҳмоққа чиқара олмайсиз. Ва шуни унитмангки, ҳозир ҳам унга миллионларча инсон жонини фидо қилишга ҳозир.
Салон муз қотди.....
Ўшанда Майкл салонни сукунатга чўктирган ўзининг машҳур саволини ўртага қўйган:
Айтингчи, Исо учун жонини фидо қиладиган бир насроний чиқадими, борми шундай бир мард ичингизда?
Қуръони каримда бунга жавоб бўла оладиган энг ажойиб оятни жазоирлик бир йигит ҳайқириб ўқиб шундай деди.
Оллоҳу акбар, “Номингизни (шаънингизни) улуғ қилмадикми”.... иншироҳ сураси 4-оят.
(туркчадан таржима)
Оллоҳ биз мусулмонларга ҳам ўзлигини танишни ва сенга қайтишни насиб қил. Кўр бўлиб сўқирлашиб қолган кўзларимизни оч. Бу Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати устидан қора булутларни олиб ташла, бизга басират бер, ёшларимизга, келажак авлодга соғлом ақида мустаҳкам ирода бер, гуноҳларимиз, ғафлатимизни афв эт! Ўзинг якка паноҳимизсан эй Роббим.
Амин....

ليست هناك تعليقات:

إرسال تعليق