الأربعاء، 5 أغسطس 2020

Ибн Таймия айтадиларки энг яхши касб Оллоҳга таваккал

IslamHouse.com Ўзбек - Uzbek - أوزبكي
٧ يونيوИбн Таймия айтадиларки энг яхши касб Оллоҳга таваккал қилиш, ўзи кифоя эканлигига ишониш ва унга яхши гумонда бўлиш экан.
Яъни ризқини ўйлаган киши бу борада Оллоҳга илтижо қилиши керак, пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам Оллоҳ номидан нақл қилганларидай дуо қилиши лозим. “Мен уни тўйдирганларимдан бошқа барчангиз очсиз, мендан сўранг қорнингизни тўйдирай, эй бандаларим барчангиз яланғочсиз, мендан сўранг сизни кийинтирай”.
Термизий Анас розиёллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ шундай марҳамат қиладилар “Бирортангиз сўрайдиган бўлса барча эҳтиёжини фақат Оллоҳдан сўрасин, ҳатто оёқ кийимининг боғи бўлса ҳам, агар Оллоҳ осон қилмаса у ҳам топилмайди”.
Оллоҳ таоло китобида “Оллоҳдан унинг фазлини сўранг” деган. Бошқа оятда, “Агар намоз тугаса Оллоҳнинг фазлидан сўраб ер юзига тарқалинг” бу жума ҳақида келган бўлсада лекин ҳамма намозга тегишлидир.
Шунинг учун ҳам росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кираётган инсонга“Оллоҳим менга раҳмат эшигингни оч” деб, чиқаётган инсонга “Оллоҳим фазлингдан сўрайман” деб чиқишга буюргандурлар, валлоҳу аълам.
Иброҳим халилуллоҳ: “ Ризқни Оллоҳ ҳузуридан сўранг, унга ибодат қилинг ва унга шукр қилинг” деган эканлар. Бу буйруқ оҳангида келган, буйруқ эса амалга ошириш шартлигини тақозо қилади.
Ризқ бобидаю бошқа соҳаларда Оллоҳ таолодан ёрдам сўрашлик, унга илтижо қилиш катта бир қоида ва асосдир.
.

ليست هناك تعليقات:

إرسال تعليق