IslamHouse.com Ўзбек - Uzbek - أوزبكي
*Ҳажга тенг келадиган амаллар*
_*Бомдод намозидан кейин намозгоҳда зикр учун қолиш ва қуёш кўтарилганидан кейин икки ракат намоз ўқиш.*_
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, кейин то қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, сўнг икки ракат намоз ўқиса, ҳаж ва умра қилгандек тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ (савобга эга) бўлади".
(Имом Термизий ривояти, Албоний ҳасан деган)
(Имом Термизий ривояти, Албоний ҳасан деган)
_*Масжиддаги илм мажлисларида ҳозир бўлиш.*_
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Кимки фақат яхшиликни ўрганаман ёки ўргатаман деб эрталабдан масжидга борса, у худди ҳаж қилгандек тўлиқ савобга эга бўлади".
(Табароний ривояти, Албоний ҳасан деган)
(Табароний ривояти, Албоний ҳасан деган)
_*Фарз намозларини масжидда адо қилиш.*_
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким жамоат бўлиб ўқиладиган фарз намозига юриб борса, худди ҳаж қилгандек (савобга эга) бўлади. Ким нафл намозига юриб борса, худди умра қилгандек (савобга эга) бўлади".
(Табароний ривояти, Албоний ҳасан деган)
(Табароний ривояти, Албоний ҳасан деган)
_*Рамазонда умра қилиш.*_
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Рамазонда умра қилиш ҳажга ёки мен билан бирга ҳаж қилишга тенгдир".
(Бухорий ва Муслим ривояти)
(Бухорий ва Муслим ривояти)
_*Ота-онага яхшилик қилиш.*_
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтдилар: "Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: "Мен жиҳодга чиқишни истайман, лекин унга қодир эмасман", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: "Ота-онангдан бирортаси ҳаётми?" - дегандилар: "(Ҳа) Онам", деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: "У (онангнинг ҳаққини адо қилиш) хусусида Аллоҳдан қўрқ. Агар шундай қилсанг, сен (бамисоли) ҳожи, умра қилувчи ва мужоҳиддирсан", дедилар".
(Имом Байҳақий ривояти)
(Имом Байҳақий ривояти)
_*Намоздан кейин зикр қилиш.*_
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар: "Фақирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: "Дарҳақиқат, бойлар мол-дунё сабабли улуғ даражаларга ва улкан неъматларга эришдилар. Улар биз каби намоз ўқийдилар, биз каби рўза тутадилар. Уларнинг зиёда мол-дунёлари борлигидан ҳаж, умра, жиҳод ва садақа қиладилар", дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларга бир амал ҳақида сўзлаб берайми? Агар уни маҳкам ушласанглар, сизлардан ўзиб кетганларга етиб оласизлар ва сизлар уларнинг орасида энг яхшироғи бўласизлар. Фақат шунинг мислича амал қилганларгина бундан мустасно. Ҳар намоздан кейин тасбиҳ, таҳмид ва такбирни ўттиз уч мартадан айтасизлар", дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривояти)
___________
Тасбиҳ: Субҳаналлоҳ.
Таҳмид: Алҳамдулиллаҳ.
Такбир: Аллоҳу акбар.
(Бухорий ва Муслим ривояти)
___________
Тасбиҳ: Субҳаналлоҳ.
Таҳмид: Алҳамдулиллаҳ.
Такбир: Аллоҳу акбар.
ليست هناك تعليقات:
إرسال تعليق