Ko’chirildi menga yozgan kishi manbasini ko’rsatmapti men sizlarga ham ilindim.
Масъулиятли бўлиш нима дегани?
Барчамиз ишончли киши бўлиш кераклигини биламиз, лекин қандай қилиб?
Бунга қандай эришиш мумкин?
Келинг, энг яхши намуна – пайғамбар с.а.в ҳаётларига назар соламиз.
Муҳаммад с.а.в қачон пайғамбар бўлганлар? Неча ёшда? Ҳа, ўлманг, 40 ёшда. У зот 40 ёшдан бошлаб инсонларни Исломга даъват қилишни бошлаганлар. Унгача у зот Макка шаҳрида яшаганлар. Шаҳар аҳолиси у кишини таниган, ўзаро муомалада бўлган.
Муҳаммад с.а.в қачон пайғамбар бўлганлар? Неча ёшда? Ҳа, ўлманг, 40 ёшда. У зот 40 ёшдан бошлаб инсонларни Исломга даъват қилишни бошлаганлар. Унгача у зот Макка шаҳрида яшаганлар. Шаҳар аҳолиси у кишини таниган, ўзаро муомалада бўлган.
Улар Муҳаммад (с.а.в) ни нима деб чақирардилар? Одамлар у кишини энг гўзал номлар билан чақиришарди: СОДИҚ (ростгўй) ва АЛ-АМИН (ишончли) дея.
Муҳаммад алайҳиссалом 40 ёшгача одамлар билан Ислом ҳақида гаплашмаганлар. У киши тижорат билан шуғулланардилар, улар орасида яшардилар, уларга қўшни, қариндош ва дўст эдилар, улар билан бир дастурхонда овқатланардилар. Пайғамбаримиз улар билан ҳар куни муомалада бўлар, ёрдам кўрсатар ва яхшликлар қилардилар.
Қирқ йил шу тарзда умр кечирдилар. Макка аҳли у зотни шаҳардаги энг ростгўй ва энг ишончли инсон сифатида танир ва тан олар эди. У пайтлари ҳеч ким у кишини Росулуллоҳ (с.а.в) деб чақирмасди.
Бизнинг зиммамиздаги масъулият шуки, динимиздаги ростгўйлик, ишончлилик каби сифатларни ўз тимсолимизда дунёга намоён қилиш. Ва бу орқали бошқаларнинг мусулмон деганда ростгўй ва ҳалол инсонни кўз олдиларига келтиришларига эришиш.
Бизни кўриб бошқалар мусулмонга ишониш мумкин, у ишончли киши деган фикрга келсинлар.
Ва мана энди бизнинг (умматнинг бир аъзоси сифатидаги) тутумларимизга тўхталсак.
Ҳозир аҳвол шунчалик аянчлики, биз мусулмонлар хатто бир-биримизга ҳам ишона олмай қолдик.
Мусулмон-мусулмонга!
Ҳа, чунки биз:
Ёлғон гапирамиз ва алдаймиз:
Оилада;
Бизнесда;
Ишда;
Солиқ тўловларида;
Мерос масалаларида...
Биз ёлғон гапирамиз ва алдаймиз...
Қулай вазият пайдо бўлиши билан бу ишни қиламиз.
Оилада;
Бизнесда;
Ишда;
Солиқ тўловларида;
Мерос масалаларида...
Биз ёлғон гапирамиз ва алдаймиз...
Қулай вазият пайдо бўлиши билан бу ишни қиламиз.
Биласизки, аёллар дўкон айланишни яхши кўришади. Сотувчи “Қаранг қандай чиройли кўйлак, заказга олиб келганман, ўзимга 90 долларга тушди майли, сиз 100 беринг... Лекин бошқаларга индамай қўяқолинг”.
Аслида у кўйлакни 30 долларга олган лекин у 70 доллар фойда қилиш учун шундай ёлғонлар тўқийдики...
Ўйланишга мажбур қиладиган ҳолат. Биз ёлғон аралаштирмасдан ҳатто бирор нарсани сота олмаймиз. Агар бир-биримиз ҳақимизда “бу инсон ростгўй” дея олмасак, қандай қилиб дунё наздида ростгўй ва ишончли бўла оламиз? Биз бугун хатто бир-биримизни ростгўй деб ҳисобламаймиз...
Биз бир-биримизга нисбатан ҳалол бўлмаяпмиз, биз бошқаларни алдаяпмиз, биз ўзимизни алдаяпмиз. Камига биз пайғамбар алайҳиссаломнинг ростгўйликлари, ислом, намоз ҳақида гапираверамиз.
Бизни ҳозир ҳеч ким ростгўй ва ишончли киши деб ҳисобламайди, хатто ўзимиз ҳам.
Қачон сўзларимиз атрофдагиларга ёқа бошлайди?
ҚАЧОНКИ БИЗ РОСТГЎЙ БЎЛСАК!!!
Шунда биз инсонларга гапиришни бошламай турибоқ ёқаверамиз. Улар “бу инсон ҳеч қачон ёлғон гапирмайди, мен бунга ишонаман” дейдилар шунда. Ҳақиқий мусулмон шундай бўлиши керак.
Масалан сиз дўстингизга айтяпсиз “5 дақиқада етиб бораман”.
”5 дақиқа? Мен сенинг 5 дақиқанг қанақалигини биламан, 5 дақиқа ярим соат дегани".
Энг ёмони сиз хали уйдан чиққанингиз ҳам йўқ. Сизга телефон қилишяпти “ҳа, мен йўлдаман”...
Йўқ, сиз йўлда эмассиз, сиз хатто кийинганингиз ҳам йўқ.
Арзимасдек кўринган гап-сўзларда ҳам ростгўй бўлишимиз шарт!
Агар биз буларда ростгўй бўла олмасак, унда бошқа жиддий масалаларда ҳам ростгўй бўла олмаймиз.
ليست هناك تعليقات:
إرسال تعليق